«Муқаддас Китоб қисмларини таърифловчи видеолар»

Муқаддас Китоб қисмлари ҳақидаги асосий тафсилотлар.

Ибтидо китобининг таърифи

Ибтидо китобида одамзод, азоб-уқубатлар ва ўлим қандай пайдо бўлгани борасида муҳим маълумот ёзилган.

Чиқиш китобининг таърифи

Худо Исроил халқини Миср қуллигидан озод этади ва уларни Ўзига бағишланган халқ сифатида ташкиллаштиради.

Левилар китобининг таърифи

Левилар китобида Аллоҳнинг муқаддаслигига ва нима учун биз ҳам муқаддас бўлишимиз жуда муҳим эканига эътибор қаратилган.

Саҳрода китобининг таърифи

Яҳовага бўйсуниш ва У халқи орасида раҳбарлик қилиш учун тайинлаган кишиларга ҳурмат кўрсатиш қанчалик муҳим эканини билиб олинг.

Қонунлар китобининг таърифи

Яҳованинг Ўз халқига бўлган чуқур севгиси Исроилга берган Қонунида қандай акс этганини билиб олинг.

Ёшуа китобининг таърифи

Исроилликлар Худо уларга берган юртни қай йўсин забт этганини ва ўзаро тақсимлаганини билиб олинг.

Ҳакамлар китобининг таърифи

Воқеаларга бой ушбу китобда Худо Исроилни зулм ўтказувчилар қўлидан қутқариш учун тайинлаган жасоратли ва имонли кишилар ҳақида айтилади.

Рут китобининг таърифи

Рут китобида ёш бева келин ўзининг бева қайнанасига фидойи севги кўрсатгани ва Яҳова уларнинг икковини қандай мукофотлагани ҳақида ёзилган.

Шоҳлар тарихи биринчи китобнинг таърифи

Исроил тарихида ҳакамлар даври тугаб, шоҳлар бошқаруви бошланган даврда қандай воқеалар юз бергани ҳақида ўқинг.

Шоҳлар тарихи иккинчи китобнинг таърифи

Қай йўсин Довуд камтаринлиги ва имони туфайли Муқаддас Китобдаги энг севимли ва машҳур қаҳрамонларидан бирига айланганини кўринг.

Шоҳлар тарихи учинчи китобнинг таърифи

Сулаймоннинг бошқаруви остида Исроил улуғворликка эришгани ва гуллаб-яшнагани, кейинчалик эса Исроил ва Яҳудо шоҳликларига бўлиниб кетгани ҳақида билиб олинг.

Шоҳлар тарихи тўртинчи китобнинг таърифи

Муртадлик шимолий Исроил шоҳлигига қандай зарар келтиргани, Яҳовага камгина одам садоқат ила топингани ва Яҳова бундай кишиларга барака бергани ҳақида билиб олинг.

Солномалар биринчи китобнинг таърифи

Худодан қўрқадиган шоҳ Довуднинг келиб чиқиши ва Исроил шоҳи бўлганидан то ўлимигача кечирган қизиқарли ҳаёти ҳақида билиб олинг.

Солномалар иккинчи китобнинг таърифи

Яҳудо шоҳлари ҳақидаги ушбу баёнотдан Худога бўлган садоқатимиз муҳим эканини билиб олинг.

Эзра китобининг таърифи

Яҳова Ўз халқини Бобил асирлигидан озод қилиш ҳақидаги ваъдасини бажарган ва Қуддусда ҳақ топинишни тиклаган.

Нахимиё китобининг таърифи

Нахимиё китобида бугунги кундаги ҳақ топинувчилар учун муҳим сабоқлар мужассам.

Эстер китобининг таърифи

Эстернинг замонасидаги воқеалар Аллоҳ Яҳова Ўз халқини бугунги кунда қийинчиликлардан халос этишга қодир эканлигига бўлган ишончингизни мустаҳкамлайди.

Аюб китобининг таърифи

Яҳовани яхши кўрганларнинг бошига синов тушади. Аюб китоби бенуқсонлигимизни сақлай олишимизга ва Яҳованинг ҳукмдорлигини қўллаб-қувватлашимизга бўлган ишончимизни мустаҳкамлайди.

Забур китобининг таърифи

Забур китоби Яҳованинг ҳукмдорлигини қўллаб-қувватлайди, Яҳовани яхши кўрганларга ёрдам ва тасалли беради ҳамда Масиҳий Шоҳлик орқали ер юзи қай йўсин жаннатга айланишини кўрсатади.

Ҳикматлар китобининг таърифи

Ҳикматлар китобидан ҳаётимизнинг деярли ҳар соҳаси, иш юритишдан тортиб то оила масалаларигача бўлган илоҳий йўл-йўриқларни билиб олинг.

Воиз китобининг таърифи

Шоҳ Сулаймон ҳаётда нима муҳимлигини ва илоҳий доноликка зид бўлган нарсаларни айтиб беради.

Гўзал қўшиқ китобининг таърифи

Шунамлик қизнинг чўпон йигитга нисбатан сўнмас севгиси «ловуллаган алангадайдир». Нега?

Ишаё китобининг таърифи

Ишаё китоби —Яҳова ваъдаларнинг Бажаргувчиси ҳамда Нажоткоримиз эканлигига бўлган ишончингизни мустаҳкамлай оладиган аниқ башоратлар китобидир.

Еремиё китобининг таърифи

Еремиё қийинчиликларга қарамай садоқат ила ўз вазифасини бажарган. Унинг мисоли бугунги кундаги масиҳийларга қандай ўрнак бўла олиши ҳақида ўйланг.

Еремиёнинг марсияси китобининг таърифи

Еремиё пайғамбар томонидан ёзилган Еремиёнинг марсияси китобида Қуддуснинг вайрон қилиниши туфайли ғам-ғуссага ботиш ифодаланган ва қай йўсин тавба Аллоҳнинг меҳр-шафқатига етаклаши мумкинлиги кўрсатилган.

Ҳизқиё китобининг таърифи

Худо топширган вазифа нечоғли мушкул бўлмасин, Ҳизқиё уни камтарлик ва жасорат ила бажарди. Унинг мисоли бугунги кунда биз учун ҳам фойдалидир.

Дониёр китобининг таърифи

Дониёр ва унинг дўстлари ҳар қандай вазиятларда ҳам Яҳовага содиқ қолишган. Уларнинг ўрнаги ва башоратнинг ижобат бўлиши ҳозирда, охирги кунларда, бизга фойдали бўлиши мумкин.

Ҳўшея китобининг таърифи

Ҳўшеянинг китобида Яҳова тавба қилган гуноҳкорларга раҳм-шафқат қилиши ва Унга маъқул бўлган топиниш борасида муҳим сабоқлар мавжуд.

Йўэл китобининг таърифи

Йўэл яқинлашиб келаётган «Яҳованинг куни» ҳақида башорат қилган ва нажот топиш йўли ҳақида айтиб ўтган. Унинг башорати бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга.

Амос китобининг таърифи

Яҳова муҳим ишни амалга ошириш учун ушбу камтар инсондан фойдаланган. Амоснинг мисолидан қандай қимматли сабоқлар олишимиз мумкин?

Юнус китобининг таърифи

Пайғамбар танбеҳни қабул қилган, вазифасини бажарган ва Худонинг меҳр-садоқати ва раҳм-шафқатидан сабоқ олган.

Михо китобининг таърифи

Илоҳий илҳом остида ёзилган башорат Яҳова биздан фақат оқилона ва фойдали нарсаларни сўрашига бўлган ишончимизни мустаҳкамлаши мумкин.

Нохум китобининг таърифи

Мазкур башорат Яҳова Ўз ваъдасини доимо бажаришига ва Унинг Шоҳлиги остида тинчлик ҳамда нажот излаганларга тасалли беришига бўлган ишончимизни оширади.

Хабаққуқ китобининг таърифи

Яҳова ўз халқини қутқариш учун доимо энг мақбул вақт ва йўлни билишига ишончимиз комил бўлиши мумкин.

Зафаниё китобининг таърифи

Нега «Яҳованинг куни келмайди» деган фикрдан эҳтиёт бўлишимиз керак?

Хаггей китобининг таърифи

Башоратда Аллоҳга топинишни шахсий манфаатлардан устун қўйиш лозимлигига алоҳида эътибор берилган.

Закариё китобининг таърифи

Илоҳий илҳом остида ёзилган кўплаб ваҳийлару башоратлар Худонинг ўтмишдаги халқини мустаҳкамлаган. Худди шу башоратлар Яҳова бизни бугунги кунда қўллаб-қувватлаётганига ишонтирмоқда.

Малаки китобининг таърифи

Яҳованинг ўзгармас принциплари, меҳр-шафқати ва севгиси ҳақидаги башорат. Мазкур башоратдан, шунингдек, бизнинг давримизга тааллуқли муҳим сабоқлар олишимиз мумкин.

Матто китобининг таърифи

Муқаддас Китобнинг ушбу қисмини, яъни Инжилнинг биринчи китобини тадқиқ қилишдан завқ олинг.

Марк китобининг таърифи

Инжил таркибидаги энг қисқа баёнот бўлган Марк китоби келажакда Исо Худо Шоҳлигининг Шоҳи сифатида қиладиган ишлари билан таништиряпти.

Луқо китобининг таърифи

Луқо баёнотида қандай ноёб маълумот бор?

Юҳанно китобининг таърифи

Юҳаннонинг баёнотида Исонинг одамзодга бўлган севгиси ва камтарликда қолдирган ўрнаги кўрсатилган. Шунингдек, бу баёнот Исони Масиҳ ва Худо Шоҳлигининг бўлажак Шоҳи сифатида тасвирлайди.

Ҳаворийларнинг фаолияти китобининг таърифи

Илк масиҳийлар барча халқлардан шогирд тайёрлаш учун жон куйдирган. Ҳаворийларнинг фаолияти ҳақида ўқиб янада ғайратли ва завқ ила хизмат қила оласиз.

Римликларга китобининг таърифи

Бу китобда Худо юзхотирчилик қилмаслиги ва Исо Масиҳга ишониш муҳимлиги таъкидланган.

Коринфликларга йўлланган биринчи мактубнинг таърифи

Павлуснинг мактубида бирлик, ахлоқий поклик, севги борасида илоҳий маслаҳатлар ва тирилишга бўлган ишонч ҳақида ёзилган.

Коринфликларга йўлланган иккинчи мактубнинг таърифи

Яҳова «ҳар қандай вазиятда тасалли берадиган Аллоҳ» бўлиб, Ўз хизматчиларини мустаҳкамлаб, қўллаб-қувватлайди.

Галатияликларга йўлланган мактубнинг таърифи

Павлус Галатияликларга йўллаган мактуб бугун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Барча масиҳийлар ундай фойдаланиб садоқатли бўлиб қолиши мумкин.

Эфесликларга йўлланган мактубнинг таърифи

Илоҳий илҳом остида ёзилган бу мактубда Худонинг мақсади Исо Масиҳ орқали тинч-тотувлик ва бирлик ўрнатишдан иборат экани таъкидланган.

Филиппиликларга йўлланган мактубнинг таърифи

Қаршиликлар остида бардошли бўлсак, бошқаларга маҳкам туришга ёрдам беришимиз мумкин.

Колосаликларга йўлланган мактубнинг таърифи

Билиб олганларимизни амалда қўллаб, бир-биримизни чин дилдан кечириб ва Исонинг бошчилигини тан олиб, Яҳовани мамнун қилишимиз мумкин.

Салоникаликларга йўлланган биринчи мактубнинг таърифи

Маънан ҳушёр бўлишимиз, «ҳар нарсани текширишимиз», «тинмай ибодат қилишимиз» ва бир-биримизга далда беришимиз зарур.

Салоникаликларга йўлланган иккинчи мактубнинг таърифи

Павлус Яҳованинг куни келиши борасидаги нотўғри нуқтаи назарларни тўғрилайди ва имондошларни имонда маҳкам туришга ундайди.

Тимўтийга йўлланган биринчи мактубнинг таърифи

Ҳаворий Павлус Тимўтийга йўлланган биринчи мактубда жамоатдаги ташкилий масалалар ҳақида ёзиб, сохта таълимотлар ва пулни яхши кўрмаслик борасида огоҳлантирган.

Тимўтийга йўлланган иккинчи мактубнинг таърифи

Павлус Тимўтийни хизматини тўла адо этишга ундаган.

Титусга йўлланган мактубнинг таърифи

Павлус Титусга йўллаган мактубда Критдаги жамоат дуч келган муаммолар ва оқсоқоллар учун муайян талаблар тилга олинган.

Филимўнга йўлланган мактубнинг таърифи

Ушбу қисқа, лекин жуда муҳим мактуб камтар, меҳрибон ва кечиримли бўлиш масаласида амалий сабоқларга бой.

Ибронийларга йўлланган мактубнинг таърифи

Масиҳийнинг топиниши маъбад ва ҳайвонларни қурбонликка келтириш каби кўзга кўринадиган нарсалардан ҳам кўпроғини ўз ичига олади.

Ёқуб мактубининг таърифи

Ёқуб муҳим принципларни таъкидлаш учун ёрқин мисолларни қўллаган.

Бутруснинг биринчи мактубининг таърифи

Бутруснинг биринчи мактуби бизни фаол бўлишга ва барча ғам-ташвишларимизни Худога ташлашга ундайди.

Бутруснинг иккинчи мактубининг таърифи

Бутруснинг иккинчи мактуби бизни янги осмон ва янги ерни кутаётиб, Худога содиқ қолишга ундайди.

Юҳаннонинг биринчи мактубининг таърифи

Юҳаннонинг мактубида дажжоллардан эҳтиёт бўлишимиз ва нимани севишимиз ва севмаслигимиз кераклиги ҳақида айтилган.

Юҳаннонинг иккинчи мактубининг таърифи

Юҳаннонинг иккинчи мактубида ҳақиқатда юришимиз ва ёлғончилардан эҳтиёт бўлишимиз кераклиги ҳақида айтилган.

Юҳаннонинг учинчи мактубининг таърифи

Юҳаннонинг учинчи мактубида масиҳийлар меҳмондўст бўлиши кераклиги ҳақида зўр сабоқ берилган.

Яҳудо мактубининг таърифи

Яҳудо масиҳийларни алдашга ва уларни бузишга интилаётган кишиларнинг ишлари ҳақида айтиб, уларни фош қилади.