Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АЛҒОВ-ДАЛҒОВ ДУНЁДА

1 | Соғлиғингизни асранг

1 | Соғлиғингизни асранг

НЕГА БУ МУҲИМ?

Мушкул вазият ёки офат одамларнинг соғлиғига кўп томонлама салбий таъсир қилиши мумкин.

  • Нохуш воқеалар инсонларни стрессга солади. Узоқ давом этган стресс эса уларнинг касалликка чалиниш эҳтимолини оширади.

  • Офатлару пандемиялар соғлиқни сақлаш тизимига зарар келтириши ва дори-дармон етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

  • Фалокатлар одамларнинг моддий аҳволини оғирлаштиради ва улар озиқ-овқат ҳамда дори-дармон каби энг зарурий нарсаларни сотиб ололмайди.

Нимани билишингиз керак?

  • Жиддий касаллик ва ақлий зўриқиш нотўғри қарорлар чиқаришингизга ва соғлиғингизга яхши таъсир қиладиган одатларни ташлаб қўйишингизга олиб келиши мумкин. Натижада соғлиғингиз янада ёмонлашиши ҳеч гап эмас.

  • Соғлиқ муаммоларига бепарво бўлсангиз, касалликларингиз кучайиб, ҳатто ҳаётингиз учун хавф туғдириши мумкин.

  • Соғлиғингиз яхши бўлса, қийин вазиятларда ҳам тўғри қарорлар чиқара оласиз.

  • Моддий шароитингиз қандай бўлишидан қатъи назар, соғлиғингизни асраш учун муайян қадамлар қўя оласиз.

Ҳозир нима қилишингиз мумкин?

Доно одам юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлашга ҳаракат қилади ва уларнинг олдини олиш учун керакли чораларни кўради. Соғлиқ борасида ҳам худди шундай. Гигиена қоидаларига риоя қилсангиз, касалликка чалиниш хавфи камаяди ёки у енгилроқ кечади. Касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш афзалроқ.

«Гигиенага риоя қилганимиз ва уйимизни тоза сақлаганимиз туфайли шифокор кўригига ва дори-дармонга камроқ пул сарфлаймиз». (Андреас) *

^ Ушбу журналда айрим исмлар ўзгартирилган.