Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Юқорида — Ўлик денгиз ўрама битиклари орасидан топилган Ишаё китобининг парчаси, қуйида эса Ишаё китобининг замонавий араб тилидаги таржимаси тасвирланган. Улар Аллоҳ Каломидаги матн ўзгармай сақлаб қолинганини кўрсатяпти

Аллоҳнинг Каломи ўзгартирилганми?

Аллоҳнинг Каломи ўзгартирилганми?

Баъзи одамлар Аллоҳнинг Каломи ўзгартирилган, деб ўйлашлари мумкин. Лекин Ишаё пайғамбар Худонинг каломи «абадий қолиши» ҳақида айтганди. (Ишаё 40:8) Шундай экан, Аллоҳ Каломи ўзгармаган ҳолда сақланиб қолганига қандай амин бўла оламиз?

Тангри Таоло Ўз Каломини ва унинг матнини ўзгармаган ҳолда сақлаб қолишга қодир. Қадимда пайғамбарлар Худонинг хабарларини тез чирийдиган материалларга ёзишган. Ўша даврда Аллоҳнинг хабарини ўзгармаган ҳолда сақлаб қолиш учун Муқаддас Ёзувлардан эҳтиёткорлик ила нусха кўчирадиган алоҳида одамлар бўлган. Улар матнга ҳеч нарса қўшилмагани, ўзгартириш киритилмагани ёки матндан ҳеч нарса олиб қўйилмаганига амин бўлиш мақсадида ундаги ҳар битта ҳарфни санаб чиқишган. Тўғри, бу котиблар номукаммал бўлишган ва улардан айримлари хатоларга йўл қўйишган, аммо бу хатолар арзимас бўлиб, асл матннинг маъносига таъсир қилмаган.

МУҚАДДАС ЁЗУВЛАРНИНГ ЗАМОНАВИЙ МАТНИ ЎЗГАРТИРИЛМАГАНИГА ҚАНДАЙ АМИН БЎЛА ОЛАМИЗ?

Муқаддас Ёзувларнинг минглаб қадимги қўлёзмалари мавжуд. Агар маълум бир қўлёзма бошқасидан бироз фарқ қилса, бу қўлёзмага ўзгартириш киритилмаганига ишонч ҳосил қилиш учун уни бошқа қўлёзмалар билан солиштирса бўлади. Бу ҳақда кўпроқ билишни истасангиз, jw.org сайтидаги «Муқаддас Китоб ўзгартирилганми?» деб номланган мақолага қаранг.

Мисол учун, 1947 йили Ўлик денгиз яқинидаги ғорларда топилган «Ўлик денгиз ўрама битиклари» номли қадимги манбаларни олайлик. Муқаддас Ёзувларнинг айрим қисмларини ўз ичига олувчи ушбу ўрама битиклар икки минг йилдан зиёд вақт олдин ёзилган. Тадқиқотчилар бу қадимги қўлёзмаларнинг матнини Муқаддас Ёзувларнинг замонавий матни билан солиштириб кўришди. Натижаси қандай бўлди?

Қадимги қўлёзмаларни атрофлича ўрганиб чиқиш давомида олимлар Аллоҳ Каломининг замонавий матни Муқаддас Ёзувларнинг асл матни билан бир хил эканини аниқлашди. * Демак, Худо биз учун Муқаддас Ёзувларни бугунги кунгача ўзгармаган ҳолда сақлаб келганига амин бўлишимиз мумкин.

Шунинг учун, Муқаддас Китобни у ўзгартирилмаганига тўлиқ ишонган ҳолда ўқисак бўлади. Энди эса келинг, пайғамбарлардан Аллоҳ Таоло тўғрисида нимани ўрганишимиз мумкинлигини кўриб чиқайлик.

^ абз. 7 «The Complete Dead Sea Scrolls in English», by Geza Vermes, 16- саҳ.