Асосий материалларга ўтиш

МУҚАДДАС КИТОБДАГИ НУҚТАИ НАЗАР

Порнография

Порнография

Муқаддас Китоб порнографияни қоралайдими?

«Аёл кишига эҳтирос билан қарашни давом эттирган ҳар ким, аллақачон кўнглида у билан зино қилган бўлади». (Матто 5:28, изоҳ)

БУ НИМА УЧУН МУҲИМ?

Бугунги кунда порнография кенг тарқалмоқда ва унга эга бўлиш осон. Худони мамнун қилишни истасангиз ва бахтлироқ бўлишни хоҳласангиз, порнографияга нисбатан Худонинг нуқтаи назари қандай эканлигини билишингиз керак.

МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН?

Муқаддас Китобда порнография сўзи ишлатилмаган. Лекин ундаги принциплар порнография Муқаддас Китобга зид эканини кўрсатмоқда.

Масалан, Муқаддас Китоб оилали эркак хотини бўлмаган «аёл кишига эҳтирос билан қарашни давом» эттирса, у билан жинсий алоқада бўлиш истагини кучайтириб, зино қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиряпти. Бу принцип жинсий ахлоқсизликка қўл урушни истаётган ва порнографик тасвирларни кўришни «давом эттирган» ҳар кимга — у хоҳ оилали, хоҳ бўйдоқ бўлсин — амалий. Бундай хулқ-атвор Худони қаттиқ ранжитади.

Агар порнография жинсий ахлоқсизликка олиб келмаса ҳам у ёмонми?

«Шунинг учун, тана аъзоларингиздаги... зино, ифлослик, тийиқсиз шаҳвоний ҳирс, зарарли истак ва... очкўзлик каби эҳтиросларни ўлдиринглар». (Колосаликларга 3:5)

ОДАМЛАРНИНГ ФИКРИ

Баъзи тадқиқотчилар порнография ва жинсий ахлоқсизлик ўртасида боғлиқлик борлигидан шубҳаланишади. Хўш, порнография жинсий ахлоқсизликни англатадими?

МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН?

Муқаддас Китобда «беадаб ҳазиллар» номақбул ва ахлоқсиз экани тушунтирилган. (Эфесликларга 5:3, 4) Порнография қайсидир даражада зарарсиз бўлиши мумкинми? Бугунги кунда кўпинча порнографияга видеога олинган жинсий алоқа саҳналари, гомосексуализм ва зинонинг бошқа турлари киради. Шубҳасизки, бундай жинсий ахлоқсизликни шаҳвоний истак билан кўриш Худони беадаб ҳазиллар билан ранжитишдан ҳам ошиб тушади.

Тадқиқотчилар «Одамлар порнография оқибатида ахлоқсиз хаёлларини ҳаётга татбиқ этишяпти» деган фикр борасида баҳс-мунозаралар ўтказишяпти. Лекин Муқаддас Китобда порнография маънавий ҳалокатга ва Худони қаттиқ ранжитишга олиб келиши ҳақида аниқ айтилган. Муқаддас Китобда қуйидаги огоҳлантиришни ўқиймиз: «Шунинг учун, тана аъзоларингиздаги... зино, шаҳвоний ҳирс... каби эҳтиросларни ўлдиринглар». (Колосаликларга 3:5) Порнографияни томоша қиладиган инсонлар тана аъзоларидаги хоҳиш-истакларини ўлдиришнинг ўрнига бундай хоҳиш-истакларни ривожлантиришади.

Порнографиядан қочишингизга нима ёрдам беради?

«Ёмонликни эмас, яхшиликни изланг. [...] Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни севинг». (Амос 5:14, 15)

МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН?

Муқаддас Китобда айтилишича, жинсий ахлоқсизлик билан шуғулланган инсонлар, ичкиликбозлар ва ўғрилар ахлоқсиз хулқ-атвордан қутула олишган. (1 Коринфликларга 6:9–11) Қандай қилиб? Улар Худонинг Каломидаги доно маслаҳатларни амалда қўллаб ёмонликдан нафратланишни ўрганишган.

Порнографиядан нафратланишни ўрганишнинг имкони бор. Буни у қандай аянчли оқибатларга олиб келиш мумкинлиги борасида мулоҳаза юритиш орқали қилса бўлади. Юта штатидаги (АҚШ) Университетнинг таъкидлашича, порнография томоша қиладиган инсонлар «депрессияга тушиши, одамови бўлиши ва бошқалар билан муносабатлари дарз кетиши», шунингдек, бошқа аянчли оқибатларга дуч келиши мумкин. Бундан-да ёмони юқорида таъкидлаб ўтилганидек, порнография томоша қиладиган инсонлар Худони ранжитишади ва У билан дўстона муносабатларини ривожлантира олишмайди.

Муқаддас Китоб яхши нарсаларни севишни ўрганишга ёрдам беради. Уни кўп ўқиганимиз сари ахлоқий меъёрларга нисбатан севгимиз ошиб бораверади. Бу севги эса порнографияга қарши туришга ва сано бастакори ёзган нуқтаи назарга эга бўлишга ёрдам беради: «Кўз олдимга ярамас нарсаларни қўймайман». (Забур 101:3)