Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

МУҚОВАДАГИ МАВЗУ | ҚАЙ ЙЎСИН МУҚАДДАС КИТОБНИ ЎҚИШДАН ҚЎПРОҚ ФОЙДА ОЛСА БЎЛАДИ?

Муқаддас Китоб сизнинг ҳаётингизни қандай яхшилай олади?

Муқаддас Китоб сизнинг ҳаётингизни қандай яхшилай олади?

Муқаддас Китоб оддий китоб эмас. Унда Яратувчимизнинг насиҳатлари ёзилган. (2 Тимўтийга 3:16) Бу китобда қаламга олинган нарсалар ҳаётингизга катта таъсир қилиши мумкин. Унда шундай сўзлар бор: «Худонинг каломи жонли бўлиб, кучли таъсирга эга». (Ибронийларга 4:12) Калом ҳаётингизни яхшилашининг иккита асосий йўли бор: кундалик турмушингизда сизга йўл-йўриқ беради ҳамда Худони ва Унинг ваъдаларини билиб олишга кўмаклашади. (1 Тимўтийга 4:8; Ёқуб 4:8)

Кундалик турмушингизда сизга йўл-йўриқ беради. Муқаддас Китоб турли соҳаларда ёрдам беради. Қуйида ундаги амалий маслаҳатларнинг бир нечтаси келтирилган:

Осиёлик ёш бир оилага Муқаддас Китобдаги маслаҳат никоҳини мустаҳкам қилишга ёрдам берган. Кўпгина янги оилалар қатори уларга ҳам бир-бирига мослашиш ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш қийин кечган. Улар Муқаддас Китобда ўқиганларини қўллай бошлашди. Бу қандай натижа келтирди? Оила боши Висент шундай деди: «Муқаддас Китобда ўқиганларим оилада пайдо бўладиган муаммоларни севги ила ҳал қилишимга кўмаклашди. Унда ёзилганларга риоя қилиб бахтли ҳаёт кечиряпмиз». Унинг хотини Аналу эрининг гапларига қўшилиб қуйидагиларни айтди: «Муқаддас Китобдаги инсонларнинг ўрнаги бизга ёрдам берди. Ҳозир бахтлиман, никоҳимиздан ва ҳаётдаги мақсадларимиздан мамнунман».

Худони билиб олиш. Никоҳи ҳақида фикр билдиргач, Висент яна шундай деди: «Муқаддас Китобни ўқигач мен аввалгига қараганда Яҳовага янада яқинроқ бўлганимни ҳис этдим». Висентнинг кузатувлари диққатни муҳим бир фикрга қаратмоқда: Муқаддас Китоб бизни Худо билан таништиради. Каломни ўқиб сиз Унинг маслаҳатларидан фойда олибгина қолмай, Унинг дўстига ҳам айланишингиз мумкин. Бу китобда У яхшироқ келажак, яъни сиз баҳраманд бўлишингиз мумкин бўлган «ҳақиқий ҳаёт» тўғрисида кўп нарсаларни ошкор этган. Бундай ҳаётнинг чеки бўлмайди. (1 Тимўтийга 6:19) Бошқа ҳеч бир китобда бу каби билимларни топа олмайсиз!

Агар Муқаддас Китобни мунтазам ўқишни мақсад қилиб, бунга риоя қилсангиз, ҳозирнинг ўзида ҳаётингизни яхшилайсиз ва Худони билиб оласиз. Уни ўқиш пайтида сизда талай саволлар туғилиши мумкин. Агар саволлар туғилса, бундан 2000 йил муқаддам яшаган ҳабашистонлик амалдорнинг ўрнагини ёдда тутинг. Бу кишида Муқаддас Китобга тегишли кўп саволлар бўлган. Ундан ўқиганларини тушуняптими деб сўрашганида, у: «Агар биров ўргатмаса, қандай тушуна оламан?» — деб айтган. (Ҳаворийлар 8:30, 31, 34) Агар сиз ҳам Муқаддас Китобни яхшироқ билмоқчи бўлсангиз, унда сизга jw.org веб-сайтидаги онлайн сўровни юборишни ёки мазкур журналда келтирилган сизга яқин манзиллардан бирига ёзишни таклиф қиламиз. Шунингдек ўзингизга яқин яшайдиган Яҳованинг Шоҳидларига мурожаат қилишингиз ёхуд Йиғилиш залига ташриф буюришингиз мумкин. Сизга Муқаддас Китобни бугундан бошлаб ўқишни таклиф этамиз. Бу китоб олдингизда яхши ҳаётга йўл очади!

Агар сиз Муқаддас Китобга тўлиқ ишонса бўладими, деб иккиланаётган бўлсангиз, сизга «Муқаддас Китобда ҳақиқат ёзилганига нега амин бўлишимиз мумкин?» номли қисқа видеони томоша қилишни тавсия этамиз. Уни топиш учун QR-кодни сканерланг ёки jw.org сайтига киринг.

^ Муқаддас Китобда яна қандай амалий маслаҳатлар борлигини jw.org веб-сайтидан топишингиз мумкин. МУҚАДДАС КИТОБ ТАЪЛИМОТЛАРИ > МУҚАДДАС КИТОБГА АСОСЛАНГАН ЖАВОБЛАР бўлимига қаранг.