Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Фойдали маълумот

Фойдали маълумот

ЁРДАМЧИЛАР. Уларнинг асосий вазифаси — сизларга кўмаклашиш. Илтимос, уларнинг йўл-йўриқларига қулоқ солинг. Масалан, улар машинангизни қаерда жойлаштириш, тартибга риоя қилиш, ўрин эгаллаш ва ҳоказоларда маслаҳат бериб туришади.

СУВГА ЧЎМИШ. Агар бошқача кўрсатма берилмаган бўлса, сувга чўмувчиларга саҳнанинг олд қисмидан жой ажратилган бўлади. Сувга чўмувчилар шанба куни эрталаб улар учун аталган нутқ сўзланишидан аввал у ерга бориб ўтиришлари керак. Уларнинг ҳар бири ўзи билан сочиқ ва сувга чўмиш учун муносиб кийим олиб келиши даркор.

ХАЙР-ЭҲСОНЛАР. Анжуманга керакли бўлган барча нарсалар, жумладан, етарли ўриндиқлар, овоз кучайтириш ва видео кўрсатиш ускуналари ҳамда бошқа турли хизматлар тақдим этилган. Гарчи булар кўп харажатларни талаб қилса-да, анжуман ҳаммамизга мамнуният ҳис қилишга ва Яҳова билан муносабатларимизни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Сизларнинг хайр-эҳсонингиз эса, бу харажатларни қоплашга ҳамда умумжаҳон ишимизни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшади. Хайр-эҳсон қутичалари аниқ белгиланган бўлиб, турли жойларга қўйилган. Етакчи кенгаш Шоҳлик манфаатлари йўлида сахийлик ила қилган эҳсонларингиз учун бағоят миннатдор.

БИРИНЧИ ЁРДАМ. Илтимос, бу бўлим фақат шошилинч ёрдам кўрсатишини эсингизда тутинг.

ТОПИЛМАЛАР БЎЛИМИ. Йўқотиб қўйилган нарсаларни топилмалар бўлимига топшириш керак. Мабодо сиз бирон нарсани йўқотган бўлсангиз, шу бўлимга мурожаат қилинг. Ота-онасини йўқотиб қўйган болаларни ҳам ушбу бўлимга олиб келсангиз бўлади. Лекин мазкур бўлимдагиларга ортиқча ташвиш яратмаслик учун фарзандларингизга кўз-қулоқ бўлиб туринг ва уларни ўзингиз билан олиб юринг.

ЎРИНДИҚЛАР. Илтимос, бир-бирингизга эътиборли бўлинг. Машинада сиз билан бирга келган ва битта жойда яшаётган имондошингиз ёки қизиқувчингиз учунгина жой олишингиз мумкин. Агар ўриндиқни банд қилмаган бўлсангиз, илтимос, бошқалар бўш ўриндиқларни кўриши учун нарсаларингизни қўйманг.

ИХТИЁРИЙ ЁРДАМЧИЛАР. Агар анжуман ўтказилиши муносабати билан боғлиқ ишларда ёрдам бермоқчи бўлсангиз, илтимос, Маълумотлар ва Ихтиёрий хизматчилар бўлимига мурожаат қилинг.

Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши томонидан тайёрланган

© 2023 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania