Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

31- ҚЎШИҚ

Аллоҳга ҳамроҳ бўлинг!

Аллоҳга ҳамроҳ бўлинг!

(Михо 6:8)

  1. 1. Камтар, ростгўй, содиқ қолинг,

    Ҳамроҳ бўлинг Аллоҳга.

    Уни Суянчиқ ва Дўст деб билинг,

    Сизга мадад берар У.

    Мудом Калом бўйича яшанг,

    Тўғри йўлдан юринг.

    Ушбу йўлдан сиз ҳеч оғманг,

    Итоат этинг Яҳга.

  2. 2. Поклик тўнин ҳеч вақт ечманг,

    Ҳамроҳ бўлинг Аллоҳга.

    Синов пайтида Унга таянинг,

    Ёрдам қўлин чўзар У.

    Нима эзгу, ҳақиқат бўлса,

    Ўйланг шулар ҳақда.

    Шунда Тангри сизни қўллар

    Ҳам яхши, ҳам танг кунда.

  3. 3. Рабга мангу ҳамроҳ бўлинг,

    Қувонч топинг сиз бундан.

    Унга раҳматлар ҳамиша айтинг,

    Мўл-кўл неъмат берар У.

    Рабнинг содиқ ҳамроҳи бўлинг

    Ва мадҳ куйланг Унга.

    Севинч ила хизмат қилинг,

    Танитинг Уни элга.