Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

34- ҚЎШИҚ

Бенуқсон бўлиб юринг

Бенуқсон бўлиб юринг

(Забур 26)

  1. 1. Ё Раб, Сенга мудом содиқ бўлдим,

    Имон ила юрдим ва бенуқсон қолдим.

    Лек, илтимос, синаб кўр қалбимни,

    Фориғ эт гардлардан ва ёғдир лутфингни.

    (НАҚАРОТ)

    Қарор қилдим, ёрдам бер, эй Эгам,

    Мен бенуқсон қолиб, одил бўлай ҳар дам.

  2. 2. Ҳеч юрмадим ёвуз инсон билан,

    Ҳар он ҳазар қилдим бузуқ, маккор тилдан.

    Ёвузларни ҳалок этганингда,

    Яҳ, асра ҳаётим, қолай паноҳингда.

    (НАҚАРОТ)

    Қарор қилдим, ёрдам бер, эй Эгам,

    Мен бенуқсон қолиб, одил бўлай ҳар дам.

  3. 3. Ё Раб, мени мафтун қилар уйинг,

    Унга ҳар гал бориб, хушнуд этай дилинг.

    Қурбонгоҳинг томон ошиқаман,

    Баланд овоз ила Сенга раҳмат дейман.

    (НАҚАРОТ)

    Қарор қилдим, ёрдам бер, эй Эгам,

    Мен бенуқсон қолиб, одил бўлай ҳар дам.

(Шунингдек, Заб. 25:2 га қаранг.)