Аюб 1:1–22

  • Аюбнинг бенуқсонлиги ва бойлиги (1–5)

  • Шайтон Аюбнинг ниятларини шубҳа остига қўяди (6–12)

  • Аюб бор-буди ва фарзандларидан айрилади (13–19)

  • Аюб Худони айбламайди (20–22)

1  Уз деган юртда Аюб*+ исмли киши яшарди. У тўғри, бенуқсон+, Худодан қўрқадиган ва ёмонликдан узоқ юрадиган инсон эди+.  У етти ўғил ва учта қизнинг отаси эди.  Унинг 7 000 та қўйи, 3 000 та туяси, 1 000 та қорамоли ва 500 та эшаги бор эди. Хизматкорлари ҳам кўп эди. Шу боис, у Шарқдаги барча халқлар орасида энг обрўли одамга айланган эди.  Аюбнинг ҳар бир ўғли, ўз навбати келган куни уйида зиёфат уюштирарди. Улар бирга еб-ичиш учун учта синглисини* ҳам таклиф қилишарди.  Ҳамма фарзандлари зиёфат бериб бўлгандан сўнг, Аюб уларга Худо олдида ўзларингизни покланглар, деган хабар юборарди. Ўзи эса саҳар туриб, ҳар бир фарзанди учун куйдириладиган қурбонликлар келтирарди+. Чунки у: «Фарзандларим гуноҳ қилиб қўйгандир ёки кўнгилларида Худони ҳақорат қилган бўлиши мумкин»,— деб ўйларди. Аюб доим шундай қиларди+.  Ҳақ Тангрининг ўғиллари*+ Яҳованинг ҳузурига кирадиган кун келди ва улар Унинг олдида ўз ўринларини эгаллашди+. Уларга қўшилиб Шайтон+ ҳам кириб келди+.  Шунда Яҳова Шайтондан: «Қаердан келяпсан?» — деб сўради. У Яҳовага: «Бутун ер юзини айланиб, кўздан кечириб келяпман»+,— деб жавоб берди.  Яҳова Шайтонга: «Хизматчим Аюбга эътибор бердингми? Ер юзида унга тенг келадигани йўқ. У бенуқсон+, тўғри, худотарс ва ёмонликдан узоқ юради»,— деди.  Шайтон эса Яҳовага: «Аюб бекорга худотарсми?+ 10  Ахир унинг ўзини, хонадонини ва бор нарсасини ҳимоя қилиб турган Сен эмасми?!+ Қилган меҳнатига барака бердинг+, чорваси эса бутун юрт бўйлаб тарқалган. 11  Лекин қўлингни узатиб, унинг ҳамма нарсасини олиб қўйгин-чи! Ўшанда кўз олдингда у Сени лаънатлайди»,— деб жавоб қайтарди. 12  Сўнг Яҳова Шайтонга: «Майли, унинг бор нарсасини қўлингга топшираман. Фақат унинг ўзига тегма!» — деди. Шундай қилиб, Шайтон Яҳованинг ҳузуридан чиқиб кетди+. 13  Бир куни Аюбнинг ўғиллари билан қизлари катта акаларининг уйида овқат еб, шароб ичиб ўтиришганда+, 14  Аюбнинг олдига хизматкорларидан бири келиб, шундай деди: «Ҳўкизлар ерни шудгор қилаётган эди, эшаклар атрофда ўтлаб юрганди. 15  Тўсатдан саволиклар ҳужум қилиб, молларни ҳайдаб кетишди. Хизматкорларни эса қиличдан ўтказишди. Ёлғиз мен қочиб қутулиб, сизга бу хабарни етказгани келдим». 16  У ҳали гапириб турганида, бошқаси келиб: «Осмондан Худонинг олови* тушиб, қўйлар билан чўпонлар орасида лов этиб ёнди-да, уларни ютиб юборди. Ёлғиз мен қочиб қутулиб, сизга бу хабарни етказгани келдим»,— деб айтди. 17  У ҳали гапириб турганида, бошқаси келиб: «Халдейлар+ уч гуруҳга бўлиниб, туяларга ҳамла қилишди ва уларни ҳайдаб кетишди, хизматкорларни эса қиличдан ўтказишди. Ёлғиз мен қочиб қутулиб, сизга бу хабарни етказгани келдим»,— деди. 18  У ҳали гапириб турганида, яна бошқаси келиб: «Ўғил ва қизларингиз катта акаларининг уйида овқат еб, шароб ичиб ўтиришганда, 19  ногаҳон саҳро томондан кучли шамол эсиб, уйнинг тўрт бурчагига урилди. Уй фарзандларингизни босиб қолди ва улар нобуд бўлишди. Ёлғиз мен омон қолиб, сизга бу хабарни етказгани келдим»,— деди. 20  Шунда Аюб ўрнидан турди, кийимини йиртиб, сочини қирқиб ташлади. Сўнг ерга мук тушиб, таъзим қилди 21  ва қуйидагини айтди: «Онамнинг қорнидан яланғоч туғилдим,Яланғоч ҳолда тупроққа қайтаман+. Берган ҳам Яҳова+, олган ҳам Яҳова. Яҳованинг исмига ҳамду санолар бўлсин!» 22  Бу кўргиликларга қарамай, Аюб гуноҳ қилмади ва Худони айбламади.

Изоҳлар

Тахминий маъноси «адоват қурбони».
Ёки «опасини». Бу оятдаги ибронийча сўз ҳам опага, ҳам сингилга қарата қўлланилади.
Ибронийча ушбу ибора Худонинг фаришталарига нисбатан қўлланилади.
Бошқа вариант «чақмоқ».