Ибтидо 33:1–20

  • Ёқуб Эсов билан учрашади (1–16)

  • Ёқуб Шакамга боради (17–20)

33  Ёқуб бошини кўтариб қараса, Эсов 400 та одами билан келаётган экан+. Шунинг учун Ёқуб болаларини Леахга, Роҳилага ва иккита чўрисига топширди+.  У чўрилари ва уларнинг болаларини олдинга+, Леах ва унинг болаларини улардан кейин+, Роҳила билан Юсуфни эса охирига қўйди+.  Ўзи бўлса ҳамманинг олдида бориб, акасига яқинлашгунча етти марта таъзим қилди.  Аммо Эсов югуриб келди-да, уни қучоқлаб, ўпди ва улар ҳўнграб йиғлашди.  Сўнг Эсов бошини кўтариб қаради ва аёллар билан болаларни кўриб: «Булар ким?» — деб сўради. Ёқуб: «Худо марҳамат кўрсатиб, мен хизматкорингизга берган фарзандлар»+,— деди.  Шундан кейин чўрилар билан фарзандлари яқинлашиб, таъзим қилишди.  Леах билан болалари ҳам бориб, таъзим қилишди. Сўнгра Юсуф билан Роҳила ҳам яқинлашиб, таъзим қилишди+.  Эсов: «Мен йўлда учратган одамлар билан сурувларни нега юбординг?»+ — деб сўради. Ёқуб: «Хўжайинимнинг назарида илтифот топиш учун юбордим»+,— деди.  Эсов: «Ўзимнинг ҳам мол-мулким кўп, укажон+. Ўзингники ўзингда қола қолсин»,— деб айтди. 10  Бироқ Ёқуб шундай деди: «Ўтинаман, агар назарингизда илтифот топган бўлсам, совғаларимни қабул қилинг. Сабаби, мен буларни дийдорингизни кўриш учун олиб келдим. Мени қувонч ила қарши олганингизда+, сизнинг юзингизни кўриб, худди Худонинг юзини кўргандай бўлдим. 11  Илтимос, яхши ниятлар ила олиб келган совғаларимни қабул қилинг+. Аллоҳ менга илтифот кўрсатгани боис, ҳамма нарсам етарли»+. Ёқуб илтимос қилаверганидан, Эсов совғаларни қабул қилди. 12  Бундан кейин Эсов: «Энди юр, йўлга чиқайлик, мен сени бошлаб бораман»,— деди. 13  Лекин Ёқуб шундай деб айтди: «Болаларим ёш ва нозик+ эканини хўжайинимнинг ўзлари кўриб турибдилар. Бундан ташқари, қарамоғимдаги қўй ва сигирларим ҳам болалаган. Агар молларни бир куннинг ичида қистаб ҳайдашса, ҳаммаси ўлиб қолади. 14  Шу боис, хўжайиним мен хизматкорингиздан олдин бораверсинлар. Мен бўлсам, сурувим ва фарзандларимнинг юришига қараб, хўжайинимнинг олдига, Сеирга секин етиб бораман»+. 15  Шунда Эсов: «Унда, одамларимнинг бир нечтаси сен билан қолсин»,— деди. Ёқуб: «Бунга ҳожат йўқ. Хўжайинимнинг назарларида илтифот топганимнинг ўзи етарли»,— деб айтди. 16  Ўша куни Эсов Сеирга қайтиб кетди. 17  Ёқуб бўлса Сухўтга+ йўл олди. У ерда ўзига уй, подаси учун эса усти ёпиқ қўралар қурди. Шу боис, у жойни Сухўт* деб номлади. 18  Ёқуб Паддон-Оромдан+ қайтиб келгач, Канъон+ юртидаги Шакам+ шаҳрига эсон-омон етиб борди ва унинг олдида жойлашди. 19  У, Шакамнинг отаси Хамўрнинг ўғилларидан 100 бўлак кумушга дала сотиб олиб, у ерда чодир тикди+. 20  Ёқуб ўша жойда қурбонгоҳ қуриб, уни «Худо — Исроилнинг Худоси»+, деб атади.

Изоҳлар

Маъноси «чайлалар, усти ёпиқ қўралар».