Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

FPG/The Image Bank via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Сиёсатчилар яқинда Армагеддон бўлади деб огоҳлантирди. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Сиёсатчилар яқинда Армагеддон бўлади деб огоҳлантирди. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2022 йил 10 октябрь душанба куни эрталаб Россия Украина шаҳарларига бомбалар ташлади. Сабаби, бундан икки кун олдин Қрим ва Россия ўртасидаги муҳим бир кўприк портлатилганди. Бу ҳодисалар баъзи сиёсатчилар яқинда Армагеддон бўлади, деб огоҳлантирганидан кўп вақт ўтмай юз берди.

  •   «Армагеддон мавзуси [АҚШ президенти Жон] Кеннеди ва Куба ракета инқирози давридан бери кўтарилмаганди... Менимча, ядровий қурол ишлатилса, бу Армагеддон билан якун топади». (АҚШ президенти Жо Байден, 2022 йил 6 октябрь)

  •   «Яқинда Армагеддон бўлишига қўшиламан, бу бутун сайёрамиз учун хавфли». (Украина президенти Владимир Зеленский. Ядровий қурол ишлатишнинг асоратлари ҳақида савол берилганда, у шундай жавоб берди. «BBC News», 2022 йил 8 октябрь)

 Чиндан ҳам ядровий қурол ишлатилиши Армагеддонга олиб келадими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Ядровий қурол Армагеддонга олиб келадими?

 Йўқ. «Армагеддон» сўзи Муқаддас Китобда фақат битта жойда, Ваҳий 16:16 да келтирилган. У халқлар орасидаги урушни англатмайди. Бу жанг Аллоҳ ва «барча жаҳон шоҳлари» ўртасида бўлади. (Ваҳий 16:14) Худо Армагеддон жанги орқали инсонларнинг бошқарувига чек қўяди. (Дониёр 2:44)

 Армагеддон дастидан ер юзи билан нима бўлиши ҳақида кўпроқ билиш учун Армагеддон жанги нима? номли мақолани ўқинг.

Ядровий уруш дастидан ер ва унинг аҳолиси йўқ бўлиб кетадими?

 Йўқ. Келажакда ҳукуматлар ядровий қуролни ишлатган тақдирда ҳам, Худо ер юзи йўқ бўлиб кетишига йўл қўймайди. Муқаддас Китобда шундай ёзилган:

  •   «Ер абадий туради». (Воиз 1:4)

  •   «Одил кишилар ер юзига эгалик қилади, улар ерда абадий яшайди». (Забур 37:29)

 Лекин Муқаддас Китобдаги башоратлар ва сўнгги ҳодисаларга биноан, инсоният тарихида кескин ўзгаришлар юз берадиган даврга яқинлашяпмиз. (Матто 24:3–7; 2 Тимўтийга 3:1–5) Бепул Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар орқали Каломда келажак ҳақида нима дейилганини билиб олинг.