Асосий материалларга ўтиш

Кун учун Муқаддас Китоб ояти

Кун учун Муқаддас Китоб ояти

«Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз» рисоласида ҳар бир кун учун муайян оят ва уни тушунтирадиган шарҳ келтирилади. Ушбу адабиёт ҳар бир кунингизни Муқаддас Китоб мавзуларига тегишли ижобий ва далдали фикрлар билан бошлашга кўмаклашади.

Оятни ва шарҳини истаган пайтингизда ўқишингиз мумкин бўлса-да, кўплар ундаги маълумотни эрталаб кўриб чиқишни афзал кўради. Кейин кун давомида улар бу фикрлар устида ўйлаб юришади. Агар оилали бўлсангиз, кун оятини бирга муҳокама қилиш фойдалидир.

Кун оятини «Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНА»си орқали ўқишингиз ёки босма нашрга мос келадиган ва PDF файлдек юклаб олинадиган онлайн матнлардан бутун йил давомида фойдаланишингиз мумкин.