Асосий материалларга ўтиш

Байтил экскурсиялари

Сизни чин юракдан Байтил деб аталадиган филиалларимиз экскурсияларига таклиф қиламиз. Айрим филиалларимизда ўзингиз томоша қилишингиз мумкин бўлган кўргазмалар ҳам бор.

Экскурциялар бошланди. Кўп мамлакатларда 2023 йил 1 июндан бошлаб филиалларимизда яна экскурциялар ўтказилиши йўлга қўйилди. Батафсил маълумот олишни истасангиз, сиз ташриф буюрмоқчи бўлган филиалга мурожаат қилинг. Агар сизда COVID-19 тести ижобий чиққан бўлса, шамоллаш ва грипп белгилари кузатилаётган бўлса, COVID-19 тести ижобий чиққан киши билан яқин орада мулоқотда бўлган бўлсангиз, илтимос, экскурцияга ташриф буюрманг.

Бразилия

Экскурсоводсиз кўргазма

Муқаддас Китоб — Худонинг Каломи. Ушбу экспозиция, Муқаддас Китоб Муаллифи бўлмиш Тангри Яҳова эга бўлишга лойиқ бўлган шарафни келтирмоқда ва Муқаддас Китобдаги асосий мавзуга, яъни Худонинг Шоҳлигига диққат қаратмоқда. Меҳмонлар Муқаддас Китоб бизнинг кунларимизга қай йўсин етиб келганини ва унинг Муаллифи ундаги асл хабар душманларнинг уринишларига қарамай, сақланиб қолишига ғамхўрлик қилганини билиб олишлари мумкин.

Тарихий экспозиция. Бу экспозицияда қандай қилиб Яҳова 120 йилдан ошиқ вақт мобайнида Бразилиядаги ваъзгўйлик ишига барака берганини кўрсангиз бўлади. Меҳмонлар экспозицияда Бразилиядаги фаолият қандай бошланганини ҳамда қаршиликлар ва таъқибларга қарамай ривожланганини кўрсатувчи янги маълумотни кўра олади.

Манзил ва телефон рақами

Йўналишни танлаш