Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари фақат ўз динини ҳақ деб ҳисоблашадими?

Яҳованинг Шоҳидлари фақат ўз динини ҳақ деб ҳисоблашадими?

 Дин масаласида жиддий фикрда бўлган инсон, у танлаган дин Аллоҳга маъқул эканига амин бўлиши керак. Ундай бўлмаса, у динга эътиқод қилишининг нима ҳожати бор?

 Муқаддас Китобда кўп динлар, кўп йўллар нажотга етаклайди деб ёзилмаган. Аксинча, у ерда: «Ҳаётга олиб борадиган дарвоза эса танг ва йўли тордир. Бу йўлни топадиганлар оз»,— деб айтилган. (Матто 7:14) Яҳованинг Шоҳидлари бу йўлни топишганига амин. Акс ҳолда, уни излашда давом этишарди.