Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

15- ДАРС

Исо Масиҳ ким?

Исо Масиҳ ким?

Исо алайҳиссалом тарихдаги энг машҳур одамлардан бири. Аксарият кишилар унинг исмини билади, бироқ унинг ўзи ҳақида кам маълумотга эга. Кўпчилик Исо аслида ким экани борасида ҳар хил фикрда. Қизиқ, Муқаддас Китобда у ҳақда нима дейилган?

1. Исо ким?

Исо қудратли руҳий шахс бўлиб, осмонда яшайди. Тангри Яҳова биринчи бўлиб уни яратган. Шу боис, «у барча мавжудотлар ичида тўнғич» деб аталган. (Колосаликларга 1:15) Муқаддас Китобда Исо «Худонинг ягона Ўғли» a деб айтилган. Чунки Яҳованинг Ўзи уни яратган. (Юҳанно 3:16) Исо Отаси Яҳова билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, қолган барча нарсани яратишда Унга ёрдам берган. (Ҳикматлар 8:30 ни ўқинг.) Исо ҳозир ҳам Яҳова билан яқин муносабатларга эга эканидан мамнун. У Худонинг хабарларини ва йўл-йўриқларини етказиб, Унинг вакили — «Каломи» сифатида садоқат ила хизмат қилмоқда. (Юҳанно 1:14)

2. Нега Исо ер юзига келган?

Тахминан 2 000 йил аввал Яҳова мўъжизавий тарзда Исонинг ҳаётини осмондан Марям исмли бокира қизнинг бачадонига кўчирган. Шу тариқа, Исо инсон сифатида дунёга келган. (Луқо 1:34, 35 ни ўқинг.) Яҳова Исони ваъда қилинган Масиҳ бўлиши ва инсониятни қутқариши учун ер юзига юборган b. Муқаддас Китобда Масиҳ ҳақида қилинган ҳамма башоратлар унда амалга ошган. Бунинг ёрдамида одамлар «Исо барҳаёт Худонинг Ўғли Масиҳ» эканини тушуна олган. (Матто 16:16)

3. Исо ҳозир қаерда?

Исонинг ўлимидан сўнг, Худо уни руҳий шахс сифатида тирилтирди ва осмонга қайтарди. У ерда «Аллоҳ уни янада юксалтирди». (Филиппиликларга 2:9) Ҳозирда Исо Яҳовадан кейин улкан ҳокимиятга эга иккинчи шахсдир.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Исо аслида кимлиги ва нега у ҳақда билим олиш муҳимлигига эътибор қаратинг.

4. Исо Қодир Тангри эмас

Муқаддас Китобга кўра, Исо осмондаги қудратли руҳий шахс бўлса-да, у Худоси ва Отаси Яҳовага бўйсунади. Нега бундай дея оламиз? ВИДЕОНИ томоша қилинг ва Муқаддас Китобда Исо Қодир Тангридан қандай фарқ қилиши ҳақида нима деб айтилганини билиб олинг.

Қуйидаги оятлар Яҳова ҳамда Исо ўртасида қандай фарқ борлигини тушунишимизга кўмаклашади. Ҳар бир оятни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

Луқо 1:30–32 ни ўқинг.

  • Қай йўсин фариштанинг сўзлари Исо ва «Худойи Таоло» Яҳова турли Шахслар эканини кўрсатмоқда?

Матто 3:16, 17 ни ўқинг.

  • Исо сувга чўмганида, осмондан қандай садо келган?

  • Сизнингча, бу сўзларни ким айтган?

Юҳанно 14:28 ни ўқинг.

  • Ота билан ўғилни оладиган бўлсак, ким каттароқ ва кўпроқ ҳокимиятга эга?

  • Исо Яҳовани Ота деб атаган. Бундан нимани билиб оляпмиз?

Юҳанно 12:49 ни ўқинг.

  • Исо ўзи ва Отасини битта шахс, деб ўйлаганми? Сиз қандай фикрдасиз?

5. Исо Масиҳ эканини қандай исботлаган?

Муқаддас Китобдаги кўпгина башоратлар ёрдамида одамлар Масиҳ, яъни Худо инсониятни қутқариш учун танлаган шахс ким эканини аниқлай оларди. ВИДЕОНИ томоша қилинг ва Исо ер юзига келганида амалга оширган баъзи башоратларни билиб олинг.

Муқаддас Китобдаги ушбу башоратларни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

Михо 5:2 ни ўқинг ва Масиҳ қаерда туғилиши керак бўлганини билинг c.

  • Бу башорат Исода амалга ошдими? (Матто 2:1)

Забур 34:20 ва Закариё 12:10 ни ўқинг ҳамда Масиҳнинг ўлими ҳақидаги башоратларни батафсил кўриб чиқинг.

  • Бу башоратлар амалга ошдими? (Юҳанно 19:33–37)

  • Сизнингча, Исо ушбу ҳодисаларни олдиндан ташкиллаштирганми?

  • Бу Исо борасида нимани тасдиқлаяпти?

6. Исони таниб-билиш бизга фойда келтиради

Муқаддас Китобда Исо ва унинг ўрни борасида ўрганиш муҳимлиги таъкидланган. Юҳанно 14:6 ва 17:3 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Исони таниб-билиш нега муҳим?

Исо Худонинг дўсти бўла олишимиз учун йўл очди. У Яҳова тўғрисида ҳақиқатни ўргатди. Исо орқали абадий ҳаётга эга бўлишимиз мумкин

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Яҳованинг Шоҳидлари Исо Худонинг Ўғли эканига ишонади. Аммо Худонинг Ўғли бўлиши мумкин эмас».

  • Сиз нима деган бўлардингиз?

ХУЛОСА

Исо қудратли руҳий шахсдир. У — Худонинг Ўғли ва Масиҳ.

Такрорлаш

  • Нега Исо барча «мавжудотлар ичида тўнғич» деб аталган?

  • Ер юзига келишдан аввал Исо нималар қилган?

  • Исо Масиҳ эканини қаердан биламиз?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Исо Масиҳ эканини қай йўсин билиб олишимиз мумкинлигига эътибор беринг.

«Масиҳга оид башоратлар Исода амалга ошганми?» (Веб-мақола)

Муқаддас Китобга биноан, Худо одамлар фарзандли бўлгани каби Исони том маънода дунёга келтирмаганини билиб олинг.

«Нега Исо Худонинг Ўғли деб аталади?» (Веб-мақола)

Нега учлик Муқаддас Китобга асосланмаган таълимот эканига диққат қаратинг.

«Исо Худоми?» («Қўриқчи минораси» 1 апрель, 2009)

Муқаддас Китобда Исо ҳақида нима дейилганини билиш бир аёлнинг ҳаётини қай йўсин ўзгартиргани тўғрисида ўқинг.

«Яҳудий аёл эътиқоди борасида нега фикрини ўзгартирди?» («Уйғонинг!» май, 2013)

a Муқаддас Китобга кўра, Худо одамлар фарзандли бўлгани каби том маънода болали бўлмаган.

b 26- ва 27- дарслардан нега инсоният қутқарилишга муҳтож эканини ва Исо буни қай йўсин амалга оширишини билиб оламиз.

c Масиҳ ер юзида айнан қачон пайдо бўлиши тўғрисидаги башоратни билиш учун 2- иловага қаранг.