Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

58- ДАРС

Яҳовага содиқ бўлиб қолинг

Яҳовага содиқ бўлиб қолинг

Масиҳнинг ҳақиқий издошлари Яҳова билан бўлган муносабатларига ҳеч ким ёки ҳеч нарса зарар етказишига йўл қўймасликка қатъий қарор қилган. Шубҳасизки, сиз ҳам шундай фикрдасиз. Яҳова садоқатингизни қадрлайди. (1 Солномалар 28:9 ни ўқинг.) Қайси вазиятларда Унга бўлган садоқатингиз синалиши мумкин ва сизга нима ёрдам беради?

1. Қай йўсин одамлар Яҳовага бўлган садоқатимиз синалишига сабабчи бўлиши мумкин?

Баъзилар бизни Яҳовага хизмат қилишдан тўхтатмоқчи бўлади. Хўш, кимлар бундай қилиши мумкин? Масалан, ҳақиқатдан юз ўгирган баъзилар имонимизни барбод қилиш мақсадида Худонинг ташкилоти тўғрисида ёлғонлар тарқатади. Бундайлар муртад деб аталади. Шунингдек, баъзи дин раҳбарлари биз ҳақимизда сохта маълумот тарқатади. Улар бундай қилиб ишонувчан одамларни тўғри йўлдан оздирмоқчи. Бундай қарши чиқувчилар ким бўлишидан қатъи назар, улар билан баҳслашиш ниятида китобларини ё блогларини ўқиш, веб-сайтларига кириш ёки видеоларини томоша қилиш биз учун хавфлидир. Яҳовага садоқат ила хизмат қилаётганларнинг ҳафсаласини пир қилишга уринаётганлар ҳақида Исо қуйидагича деган: «Қўяверинглар уларни. Улар кўр йўлбошчилардир. Агар кўр кўрни етакласа, иккаласи ҳам чуқурга қулайди». (Матто 15:14)

Бирорта танишимиз Яҳованинг Шоҳиди бўлишни истамай қолса-чи? Яқинимиз бундай йўл тутганида қалбимиз тилка-пора бўлади. Ўша инсон уни ёки Яҳовани танлашимиз кераклигини айтиб босим ўтказиши мумкин. Биз ҳаммадан кўра Аллоҳга содиқ бўлиб қолиш қарорида қатъий туришимиз керак. (Матто 10:37) Шу боис, Яҳованинг бундай одамлар билан гаплашмаслик борасидаги амрига итоат қиламиз. (1 Коринфликларга 5:11 ни ўқинг.)

2. Қандай қилиб шахсий қароримиз Яҳовага бўлган садоқатимиз синалишига сабаб бўлиши мумкин?

Яҳовага бўлган севги сохта дин билан боғлиқ ҳар қандай нарсадан йироқлашишимизга ундайди. Сохта дин билан боғлиқ жойда ишлашни, ташкилотга тегишли бўлишни ёки машғулотлар билан шуғулланишни истамаймиз. Яҳова бизни қуйидагича огоҳлантиряпти: «Эй халқим,.. ундан [Буюк Бобилдан] чиқиб кет!» (Ваҳий 18:2, 4)

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Яҳовага бўлган садоқатингизга путур етмаслиги учун нима қила олишингизни билиб олинг. Қай йўсин Буюк Бобилдан чиқиш орқали садоқатли эканингизни кўрсатиш мумкинлигига ҳам эътибор беринг.

3. Сохта устозлардан эҳтиёт бўлинг

Яҳованинг ташкилоти ҳақида салбий фикрлар эшитиб қолсак, қандай муносабатда бўлишимиз керак? Ҳикматлар 14:15 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Нега эшитган ҳар бир нарсага ишониб кетишдан эҳтиёт бўлишимиз керак?

2 Юҳанно 10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Муртадларга қандай муносабатда бўлишимиз керак?

  • Ҳатто муртадлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилмасак ҳам қандай қилиб уларнинг таъсирига тушиб қолишимиз мумкин?

  • Сизнингча, Яҳова ёки ташкилотимиз тўғрисидаги салбий фикрларга диққат қаратсак, У нималарни ҳис қилади?

4. Биродар гуноҳ қилиб қўйганда, Худога садоқатли бўлиб қолинг

Жамоатдан кимдир жиддий гуноҳ қилганини билиб қолсак, қандай мажбуриятга эгамиз? Қадимги Исроилга берилган Худонинг қонунидаги принцип борасида мулоҳаза юритиб кўринг. (Левилар 5:1 ни ўқинг.)

Бу оятда айтилганидай, агар кимдир жиддий гуноҳга қўл урганини билиб қолсак, буни оқсоқолларга етказишимиз керак. Бироқ бундай қилишдан олдин уни оқсоқоллар олдига боришга ва гуноҳига иқрор бўлишга ундасак, меҳр ила йўл тутган бўламиз. У бундай йўл тутмаса, Яҳовага бўлган садоқатимиз туфайли оқсоқолларга билганларимиз ҳақида айтамиз. Бу қандай қилиб...

  • Яҳовага бўлган меҳр-садоқатимизни намоён этади?

  • гуноҳ қилган кишига нисбатан меҳр-садоқатимизни кўрсатади?

  • жамоатдагиларга меҳр-садоқатимизни намоён этади?

Муаммога дуч келган имондошларга кўмаклашинг

5. Буюк Бобилдан чиқиб кетинг

Луқо 4:8 ва Ваҳий 18:4, 5 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Сохта дин билан боғлиқ урф-одатларда ҳалиям қатнашяпманми?

  • Бошқа дин билан боғлиқ ташкилотга аъзоманми?

  • Ишимда қайсидир йўл билан сохта динни қўллаб-қувватлаяпманми?

  • Ҳаётимнинг қайсидир соҳасида сохта диндан ажралишим керакми?

  • Бу саволларнинг биронтасига жавобим «ҳа» бўлса, қандай ўзгаришлар қилишим керак?

Ушбу барча соҳада виждонингизни тоза сақлайдиган ҳамда Яҳовага садоқатли эканингизни кўрсатадиган қарор чиқаринг.

Диний ташкилотлар томонидан хайрия қилиш сўралса, қандай йўл тутасиз?

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Ҳақиқатни ҳимоя қилиш учун муртадлар Яҳованинг Шоҳидлари ҳақида нималар айтаётганини билишим керак».

  • Сизнингча, бу тўғри фикрми? Нима учун?

ХУЛОСА

Яҳовага содиқ қолиш учун Унга садоқатсизлик қилганлар билан мулоқот қилишдан қочишимиз лозим. Шунингдек, сохта дин билан алоқани буткул узишимиз керак.

Такрорлаш

  • Нега муртадларнинг фикрларини ўзида акс эттирувчи маълумотни кўрмаслигимиз, ўқимаслигимиз ёки эшитмаслигимиз лозим?

  • Вақти келиб Яҳованинг Шоҳиди бўлишни истамаганлар билан қандай муносабатда бўлишимиз керак?

  • Сохта диндан чиқиб кетиш борасидаги огоҳлантиришга қай йўсин бўйсунишимиз мумкин?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Яҳованинг Шоҳидлари тўғрисида сохта маълумотлар тарқатилганда қандай муносабатда бўлишингиз кераклигини билиб олинг.

«Барча далилларни биласизми?» («Қўриқчи минораси» август, 2018)

Бирор ташкилот ёки фаолият Буюк Бобилни қўллаб-қувватлаётганини қандай аниқлай оласиз?

«“Охирги кунларнинг” сўнгида доим банд бўлинг» («Қўриқчи минораси» октябрь, 2019, 16–18- хатбошилари)

Ҳақиқатга қарши чиққан баъзилар имонимизни сусайтириш учун нима қилишга уринди?

«Алданиб қолишдан эҳтиёт бўлинг» 9:32

«Болалигимдан Худони излаган эдим» номли таржима ҳолда синтоизм динига мансуб бўлган бир руҳоний сохта дин билан алоқасини узгани ҳақида ўқинг.

«Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартиради» («Қўриқчи минораси» 1 июль, 2011)