Ишаё 30:1–33

  • «Мисрнинг кўмаги умуман фойдасиз» (1–7)

  • Халқ башоратни рад этади (8–14)

  • «Менга таянсангиз, кучли бўласиз» (15–17)

  • Яҳова халқига илтифот кўрсатади (18–26)

    • Яҳова Буюк Устоз (20)

    • «Мана йўл» (21)

  • Яҳова Оссурияга қарши ҳукмини ижро этади (27–33)

30  Яҳова шундай демоқда: «Ўжар ўғиллар ҳолига вой!+Улар Менинг эмас, ўз режаларини амалга оширади+,Иродамга қарши иттифоқлар тузиб,Гуноҳ устига гуноҳ орттиради.   Улар Мендан бемаслаҳат+ Мисрга борди+.Фиръавндан ҳимоя излаб,Мисрнинг сояси остида бўлишни истади.   Аммо фиръавннинг ҳимояси сизларга иснод,Мисрнинг сояси остида бўлиш эса хўрлик келтиради+.   Чунки беклари Зўвандадир+,Элчилари эса Ханесгача етиб борди.   Уларга ҳеч фойда бермайдиган халқ дастиданҲаммаси шарманда бўлади.Мисрликлардан на ёрдам, на фойда кўради,Фақатгина уят ва иснодга қолади»+.  Жануб ҳайвонларига қарши ҳукм: Элчилар бойликларини эшакларга,Ҳадяларини туяларга юклаб,Шер, ўкирадиган шер,Илон, оловли учар илон,Бало-қазо, қийинчилик юрти бўйлаб ўтиб боради. Лекин буларнинг бари халққа наф келтирмайди.   Мисрнинг кўмаги умуман фойдасиз+. Шу боис, уни: «Тинч ўтирган Раҳоб*+»,— деб атадим.   «Энди эса бориб, уларнинг олдида буни лавҳага ёз,Буни китобга ёзиб қўй+.У келажак кунлар учунАбадий шоҳидлик бўлиб турсин+.   Чунки улар исёнкор халқ+, ёлғончи ўғиллардир+,Яҳованинг қонунига қулоқ солишни истамайдиган ўғиллардир+. 10  Улар валийларга: “Ваҳийлар кўрманг”,— демоқда. Ваҳий кўрувчиларга эса: “Бизга ҳақиқатни айтманг+, Қулоғимизга ёқимли, уйдирма нарсаларни айтинг+. 11  Йўлдан қайтинг, бу йўлдан юрманг. Бизга Исроилнинг Муқаддас Худоси ҳақида гапирманг”+,— деб айтмоқда». 12  Шунинг учун Исроилнинг Муқаддас Худоси демоқда: «Сизлар сўзимни рад этиб+,Ёлғон билан ҳийлага таяндингиз,Уларга умид боғладингиз+. 13  Бу қилмиш сизлар учун бузилган девордай,Қулай деб турган шишган баланд девордай бўлади. У тўсатдан, бир зумда қулайди. 14  У кулол ясаган хумдай парча-парча бўлиб кетади,Бир бўлаги ҳам қолмай чилпарчин бўлади.Ҳатто ўчоқдан чўғ чиқариш,Кўлмакдан* сув олиш учун синиғи ҳам топилмайди». 15  Олий Ҳукмдор Яҳова, Исроилнинг Муқаддас Худоси демоқда: «Менга қайта юз буриб тинчлансангиз, нажот топасиз,Хотиржам бўлиб Менга таянсангиз, кучли бўласиз»+. Бироқ сизлар буни хоҳламаяпсиз+. 16  Сизлар: «Йўқ, отларга миниб қочамиз!» — дедингиз. Шунинг учун қочиб кетасиз.«Учқур отларга миниб қочамиз!»+ — дедингиз. Шу боис, сизларни таъқиб қилувчилар ҳам учқур бўлади+. 17  Бир кишининг таҳдидидан минг киши титрайди+,Беш кишининг таҳдидидан тумтарақай қочасиз.Омон қолганларингиз эса тоғ чўққисидаги устун каби,Тепаликдаги байроқ каби бўлади+. 18  Аммо Яҳова сизларга илтифот кўрсатишни сабр ила кутмоқда+,Сизларга марҳамат қилиш учун У қўзғалади+. Яҳова адолатли Аллоҳдир+, Уни орзиқиб кутаётганларнинг бари бахтлидир+. 19  Халқ Сионда, Қуддусда яшаганда+, сен ортиқ йиғламайсан+. У ёрдам сўраб ёлворганингни эшитиб, сенга албатта илтифот кўрсатади. Овозингни эшитибоқ жавоб беради+. 20  Яҳова сизларга ейиш учун бало-қазо нонини, ичишга жабр-зулм сувини берса ҳам+, Буюк Устозинг Ўзини бошқа яширмайди. Сен Буюк Устозингни+ ўз кўзинг билан кўрасан. 21  Агар ўнгга ёки чапга оғиб кетсангиз+, ортингиздан: «Мана йўл+, шу йўлдан юринг»,— деган овозни эшитасиз. 22  Ўйма тасвирларингизни қоплаган кумушни, қуйма бутларингизни* қоплаган олтинни ҳаром қиласиз+. Сен уларга: «Йўқол бу ердан!» — деб*+, ҳайз латталари каби уларни ташлаб юборасан. 23  Ерга сепган уруғингизга Худо ёмғир ёғдиради+, ер маҳсулини — нонни сероб ва баракали қилиб беради+. Ўша куни чорвангиз кенг яйловларда ўтлайди+. 24  Ер ҳайдайдиган ҳўкизу эшаклар учун белкурак ва паншаха билан шопирилган шовул қўшилган ем-хашак емиш бўлади. 25  Буюк хунрезлик куни миноралар қулаганда, ҳар бир баланд тоғу тепаликда жилғалару сойлар оқади+. 26  Яҳова халқининг синган суягини боғлаб+, Ўзи келтирган оғир жароҳатни тузатган+ куни тўлин ой қуёш каби порлайди. Қуёшнинг нури эса етти куннинг ёруғлигидек етти баробар кучли бўлади+. 27  Мана, Яҳова* узоқдан,Ғазабга миниб, қора булутлар билан келмоқда. Оғзидан чиққан сўзлари қаҳрга тўла,Тили эса ямламай ютадиган оловдай+. 28  Унинг руҳи* бўйингача етадиган тошқин сой кабидир,Халқларни ҳалокат элагидан ўтказади.Халқларни йўлдан оздириш учун оғзига сувлуқ солади+. 29  Сизларнинг қўшиғингиз,Байрамга тайёрланаётиб+, тунда куйланадиган қўшиққа ўхшайди.Қалбингиз эса Яҳованинг тоғига,Исроилнинг Қоясига+ элтадиган йўлданНай садоси остида чиқаётган киши каби қувонади. 30  Яҳова маҳобатли овозини+ эшиттиради.Ютиб юборадиган оташин олов+,Жала+, момақалдироқ, дўл+ биланҚўлини узатиб+, кучини кўрсатади+. 31  Яҳованинг овози Оссурияни даҳшатга солади+.Аллоҳ уни таёқ билан уради+. 32  Яҳова Оссурияни жазолаш учунТаёғини ҳар кўтарганда,Жангда уларга қарши қўлини силтаганда+,Чилдирмалар ва арфалар товуши янграйди+. 33  Чунки Оссурия учун Тофат*+ ҳозирланган.Шоҳи учун ҳам у тайёрланган+. Худо ўтин учун ҳозирлаган жой чуқур ва энли бўлиб,У ерда ўтин ҳам, олов ҳам мўлдир. Яҳованинг нафаси олтингугурт тошқинидайТофатни ёндириб юборади.

Изоҳлар

Бошқа вариант «Сардобадан».
Ёки «металл ҳайкалларни».
Бошқа вариант «уларни жирканч деб айтасан».
Сўзма-сўз «Яҳованинг исми».
Ёки «нафаси».
Бу ерда «Тофат» сўзи оловда куйдириш жойи рамзи бўлиб, йўқ қилинишни англатади.