Ишаё 41:1–29

  • Шарқдан келадиган истилочи (1–7)

  • Аллоҳнинг хизматкори Исроил (8–20)

    • «Дўстим Иброҳим» (8)

  • Бошқа худоларнинг ожизлиги (21–29)

41  «Эй ороллар, сукут сақлаб Мени тингланг!Эй халқлар, яна кучга тўлинг. Менга яқинлашиб, гапиринг+. Келинглар, ҳукм учун бирга йиғилайлик.   Ким шарқдан бировни ўрнидан қўзғатди?+Халқларни унинг қўлига топшириш,Шоҳларни унга бўйсундириш учун+,Ким уни одиллик ҳаққи Ўзига хизмат қилишга чақирди? Ким уларни унинг қиличи олдида тупроққа айлантириб,Камони олдида сомондай учирди?   У оёғи босмаган йўлларданБемалол ўтиб, уларни таъқиб қилди.   Ким ишга киришиб, буни амалга оширди?Ким азалдан авлодларни чақирди? Мен, Яҳова, Биринчиман+,Илк наслдан охиргисигача ҳам ўша-ўша қоламан»+.   Ороллар буни кўриб, даҳшатга тушди. Ернинг четлари титрай бошлади. Улар яқинлашиб келди.   Ҳар ким ўз яқинига ёрдам бермоқда,Биродарига: «Маҳкам бўл!» — демоқда.   Уста заргарга+ далда бермоқда,Темирни болғалаётган кишиСандонда* болғалаётган шеригига: «Зўр чиқибди!» — деб мақтамоқда. Кейин эса йиқилмасин дея бутни михлаб қўймоқда.   «Сен эса, эй Исроил, Менинг хизматкоримсан+.Эй Ёқуб, сен Менинг танлаганим+,Дўстим Иброҳимнинг+ зурриётисан*.   Мен сени ер четларидан олиб келдим+,Энг олис ерлардан чақириб олдим. Сенга шундай дедим: “Сен Менинг хизматкоримсан+.Мен сени танладим, сени рад этмадим+. 10  Ҳеч қўрқма, Мен сен биланман+. Даҳшатга тушма, Мен сенинг Худойингман+. Сенга куч ато этаман, ёрдам бераман+.Сени адолатли ўнг қўлим билан маҳкам ушлайман”. 11  Сенга ғазабланганларнинг бари уятга қолиб, камситилади+. Сенга қарши уруш очганлар йўққа чиқиб, нобуд бўлади+. 12  Сен билан жанг қиладиганларни излайсан, аммо топа олмайсан.Сен билан уруш қилганлар ҳеч мавжуд бўлмагандай, йўқ бўлиб кетади+. 13  Чунки Мен, Тангринг Яҳова, ўнг қўлингдан ушлаб:“Қўрқма! Сенга ёрдам бераман”+,— деяпман. 14  “Қўрқма, эй, чувалчанг* Ёқуб+,Эй, Исроил халқи, сенга мадад бераман”,— демоқда Халоскоринг Яҳова+, Исроилнинг Муқаддас Худоси. 15  Мен сени хўптир сингари+,Икки томонлама ўткир тишли янги хўптир каби қилдим. Сен тоғларни топтаб, янчиб ташлайсан,Тепаликларни сомонга айлантирасан. 16  Сен уларни шопирасан,Шамол эса учириб кетади.Бўрон тўзғитиб юборади. Яҳова севинчинг+,Исроилнинг Муқаддас Тангриси фахринг бўлади»+. 17  «Муҳтожлару камбағаллар сув ахтаради, аммо топа олмайди. Ташналикдан оғизлари қуриб қолади+. Мен, Яҳова, уларга жавоб бераман+. Мен, Исроил Худоси, уларни тарк этмайман+. 18  Яланг тепаликлардан дарёлар+,Текисликлардан булоқлар оқизаман+. Саҳрони қамиш ўсган кўлга,Қақраган ерни чашмалар диёрига айлантираман+. 19  Чўлда кедр ва акация,Мирта ва қарағай дарахтларини ўтқазаман+. Дашт-биёбонда қора арча,Шумтол ва сарв дарахтларини экаман+. 20  Буни Яҳованинг қўли қилганини,Исроилнинг Муқаддас Худоси бунёд этганиниБарча халқлар кўриб билиб олади,Эътибор қаратиб, англаб етади»+. 21  Яҳова: «Масалангизни ўртага қўйинг»,— демоқда. Ёқубнинг Шоҳи: «Далилларингизни келтиринг»,— деб айтмоқда. 22  «Исботлар келтириб, нима бўлишини айтиб беринг. Ўтмишда юз берган нарсалар ҳақида гапиринг.Токи улар борасида фикр юритиб, қандай якун топишини билайлик. Ёхуд бизни бўлажак нарсалар ҳақида хабардор қилинг+. 23  Бизга келажакда нима содир бўлишини айтинг.Токи худолар эканингизни билиб олайлик+. Бирор яхшилик ёки ёмонлик қилинг,Токи буни кўриб ҳайрон қолайлик+. 24  Мана, сизлар — йўқ нарсасиз,Ишларингиз — беҳуда+, Сизларни танлаганлар эса жирканчдир+. 25  Мен шимолдан бировни қўзғатаман, у келади+.У шарқдан чиқиб+, Менинг исмимни айтиб чақиради. Кулол гилни тепкилагандай,У ҳукмдорларни топтайди+. 26  Буларни бизга ким айтибдики, биз билсак?Аввалдан ким билдирибдики, биз: “У ҳақ!”+ — деб айтсак? Ҳеч ким хабарламади! Ҳеч ким эълон этмади! Ҳеч ким сизлардан ҳеч нима эшитмади!»+ 27  Биринчи бўлиб Мен Сионга: «Мана, мана улар!»+ — деб айтдим. Қуддусга хушхабар етказувчини Мен юбораман+. 28  Мен қараб турдим, аммо ҳеч кимни кўрмадим.Ораларида насиҳат берадиган ҳеч ким йўқ эди. Жавоб беришларини сўрасам-да, бирортаси жавоб қайтармади. 29  Уларнинг бари уйдирма, Ишлари эса бўлмағурдир. Қуйма бутлари* шамол ва йўқ нарсадир+.

Изоҳлар

Яъни темир кунда.
Сўзма-сўз «уруғисан».
Яъни ҳимоясиз ва бечора.
Ёки «Металл ҳайкаллари».