Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Marek M. Berezowski/Anadolu Agency via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Украинада уруш бошланганига иккинчи йил кетди. Муқаддас Китоб қандай умид тақдим этмоқда?

Украинада уруш бошланганига иккинчи йил кетди. Муқаддас Китоб қандай умид тақдим этмоқда?

 2023 йил, 24 февраль, жума куни даҳшатли воқеа содир бўлганига бир йил тўлди: Украинада уруш бошланди. Баъзи хабарларга кўра, бу урушда тахминан 300 000 та Украина ва Россия аскарлари нобуд бўлди ёки жароҳат кўрди, шунингдек, қарийб 30 000 та тинч аҳоли ҳалок бўлди. Аммо умумий сон юқори бўлиши мумкин.

 Афсуски, бу уруш яқин орада тугайдиганга ўхшамайди.

  •   «Россия Украинага бостириб кирганига яқинда бир йил бўлади. Лекин бу уруш тугашидан ҳеч қандай дарак йўқ. У ёки бу томон ғалаба қозонади деб айтиш жуда қийин. Шунингдек, иккала томон биргаликда битта ечимга кела олиши ҳам эҳтимолдан йироқ». (2023 йил, 19 февраль, «National Public Radio»)

 Дунё бўйлаб бегуноҳ инсонлар бу ва бошқа тўқнашувлар дастидан азият чекаётганини кўриб, аксарият одамлар хавотирни ҳис қилишаётгани табиий. Муқаддас Китоб қандай умид тақдим этмоқда? Урушга қачондир барҳам бериладими?

Барча урушларга барҳам берадиган жанг

 Муқаддас Китоб инсониятни йўқ қиладиган эмас, қутқарадиган бир жанг ҳақида айтиб ўтмоқда. Бу жанг «Армагеддон» деб аталади ва у «Қодир Аллоҳнинг улуғ кунида юз берадиган жанг» сифатида тасвирланган. (Ваҳий 16:14, 16) Бу жанг орқали Худо вайронагарчилик келтираётган кўпгина урушларга сабабчи бўлган инсоний ҳукуматларни йўқ қилади. Армагеддон жанги қандай қилиб абадий тинчлик келтириши борасида кўпроқ билиб олиш учун қуйидаги мақолаларни ўқиб чиқинг: